Ижтимоий тармоқда "Дислокация ҳудудидан ташқарида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 6 май куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, КХАЙ кўчасида ЙПХ ходими О.Мелибоев "Каптива" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчига ортга қайрилиб олишда қоидани бузганлигини тушунтирган вақтда ҳайдовчи томонидан йўл чизиқлари ўчиб кетганлиги тушунтирилиб, ҳақли эътирозлар билдирилган.
Ҳайдовчи ҳудудий АДХ билан боғланиб маълумот олган вақтда ЙПХ ходими дислокация бўйича ушбу туманнинг бошқа ҳудудига бириктирилганлиги маълум қилинган.
Мазкур видео лавҳада акс этган ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.