Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Дислокация ва гувоҳномам "Tracker"да қолиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Дислокация ва гувоҳномам "Tracker"да қолиб кетди" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 4P-12 автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Пирдавлатов томонидан "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилган.

Текширув давомида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаганлиги маълум бўлган ва ЙПХ ходими томонидан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб борилган.

Жарима майдонида йўловчилардан бири ЙПХ ходимидан дислокация кўчирмасини ва хизмат гувоҳномасини кўрсатишини талаб қилган. ЙПХ ходими мазкур ҳужжатлари "Спарк" автомобили тўхтатилган жойда, "Tracker" русумли махсус хизмат автомобилида қолганлигини, бориб кўрсатиши мумкинлигини маълум қилган. Шунингдек, ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими фуқарога "сен" - дея мурожаат қилганлиги акс этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.