Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Фарғона, Қашқадарё ва Тошкентда бошқа-бошқа қонунми? Ёки улар қонунни ўзи хоҳлаганча талқин қиладими?” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Маъмурий амалиёт инспекторига келиб тушган маъмурий баённома Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддасига асосан расмийлаштирилган бўлса, ҳуқуқбузар томонидан шу модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан бирини (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар) тақдим этмаса ёки тақдим этилган ҳужжатнинг муддати ўтган бўлса, унда транспорт воситаси эгасини чақиртирган ҳолда унинг иштирокида транспорт воситаси эгасига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади ва шу моддага асосан транспорт воситасини бошқарган ҳуқуқбузарга ҳамда транспорт воситаси эгасига жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши лозим.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқий онгини шакллантиришда қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдирамиз.