Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида суҳбат" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 16:40 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, КХАЙ кўчасида ЙПХ ходими Ш.Ташходжаев томонидан "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдаланганлиги учун тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчига ва транспорт воситасига тегишли меъёрий ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи Х.М.га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.