Ижтимоий тармоқда "Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 23 март куни соат 10:20ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчасида ЙПХ ходими Ш.Мўминов томонидан "Лабо" русумли юк автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 163-банди (транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак)да белгиланган талабларни бузганлиги боис тўхтатилган ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қоидабузарлик содир этганлик учун ўрнатилган тартибда жазо чоралари мавжуд бўлиб, йўлларда тартибни назорат қилиш ЙПХ ходимининг вазифаси ҳисобланади. Барча ҳайдовчилардан ўзи ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги учун белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати