Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходими ва аёл ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходими ва аёл ўртасида тортишув" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Жорий йилнинг 21 март куни соат 12:10 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, А.Навоий кўчасида, бозор рўпарасида ЙПХ ходимлари М.Нурматов ва Ф.Давроновлар томонидан "Ваз-2102" русумли автомобиль тўхтатилган.
Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатлари аёлида эканлигини маълум қилган. Ходимлар ўрнатилган тартиб асосида ҳайдовчига тушунтириш бериб, автомобиль жарима майдончасига жойланишини айтишган.
Мулоқот вақтида бир аёл киши бозордан чиқиб, уларнинг олдига келган. Ходимларга ҳайдовчининг ҳужжатлари унда эканлигини айтиб, фақат кўрсатишини, лекин тақдим қилмаслигини маълум қилган. Ўзаро мулоқот низоли вазиятга айланишини олдини олиш мақсадида, ходимлар аёл кишига ҳужжатларни тақдим қилишини бир неча маротаба сўраган. Атрофга фуқаролар тўпланиб, низоли ҳолат юзага келишни бошлагани боис ходимлар ҳайдовчи ва ёнидаги аёл киши кетишига рухсат беришган.
Видео лавҳадаги ҳолат юзасидан ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати