Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Хоразмда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 11 август куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Маърифатчи кўчасида ЙПХ ходими Ё.Комилов томонидан "Малибу" русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган.

ЙПХ ходими Ё.Комилов бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетган ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль маълумотларини алоқа воситаси ёрдамида кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Олимов ва О.Зариповларга етказган.

ЙПХ ходимлари томонидан бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль "Тинчлик" кўчасида тўхтатилган.

ЙПХ ходими О.Зарипов ҳайдовчига ўзини таништириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи 30 дақиқа давомида шахсини маълум қилмасдан ҳужжатларини тақдим қилмаган. ЙПХ ходимлари ҳайдовчига ҳудудий ИИБга бориб шахсига аниқлик киритилишини айтган вақтда ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. "Ласетти" русумли, 90 526 VSF давлат рақам белгили хизмат автомобилида ҳайдовчини ҳудудий ИИБга олиб бормоқчи бўлганда ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган.

Ҳолат ҳақида Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳига хабар берилган. Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келган. ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчи Д.Б.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва унинг бошқарувида бўлган “Малибу” русумли автомобиль Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига асосан вақтинчалик ушлаб туриш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси ва 194-моддасига асосан ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқишлик учун судга юбориш чоралари кўрилмоқда.