Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Хоразмда полный беспредел...ГАИ ходими томонидан адолатсизлик ва ноҳақлик” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 26 июль куни ижтимоий тармоқда “Хоразмда полный беспредел... ГАИ ходими томонидан адолатсизлик ва ноҳақлик” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа жорий йилнинг 13 июль куни олинган бўлиб, Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Сапаев ҳамда “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўртасидаги мулоқот жараёни акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати