Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ИИО ходими фуқарони сўкишга ҳаққи борми" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 18:50ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Б.Ғофуров Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган "Қорамурт" блок-постида хизмат олиб бораётган вақтда "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисига хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётганлиги боис тўхташ ишорасини кўрсатган.

Ушбу блок-постда хизмат олиб бораётган ППХ ходими Т.Қоратоев автомобиль салонида бўлган 2 нафар йўловчилар қидирувда ёки йўқлигини махсус тизим орқали текшириш мақсадида улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраганда, фуқаролар ҳужжатлари ёнида йўқлигини маълум қилишган. Шундан сўнг, ходим фуқаролардан блок-постда мавжуд бўлган хизмат хонасига киришларини, махсус тизим орқали текширишини айтган вақтда ҳайдовчи И.Р. томонидан эътироз билдирилган. Видео лавҳада ҳайдовчи ва ходим ўртасида ўзаро тортишувли вазият акс этган.

Видео лавҳада акс этган ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.