Ижтимоий тармоқда "Иподромда ҳайдовчи ва ГАИ ходимлари ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 21:45 ларда КХАЙ кўчаси “Абу-Саҳий” бозори автотураргоҳидан чиқишда “Кобальт” русумли транспорт воситаси йўлнинг ҳаракат қатнов қисмига автоуловини тўхтатган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сафдор Э.Туланов ва сафдор С. Эргашевлар томонидан автоуловни автотураргоҳга қўйиш лозимлиги хақида огоҳлантирилганда ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Ж. М. автоуловни ҳайдаб кетиб ҳаракатланиш жараёнида ўз йўналишида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси билан йўл талашиб қолиши натижада “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси автоуловидан “бита” спорт анжомини олиб "Спарк" автомашинаси ҳайдовчиси билан жанжаллашаётган вақтида ЙПХ инспекторлари ҳолатни олдини олиш учун фуқаро Ж.М.ни ушлаб, ўзига ва автоуловига тегишли хужжатларини тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи хужжатини ЙПХ инспекторларига тақдим қилмаган.
Шундан сўнг фуқаро Ж.М. Тошкент шаҳар Чилонзор туман 5-сон ИИО ФМБга олиб борилиб тегишли хужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштириб, фуқарога тегишли чора кўриш учун Ички ишлар бўлимига топширилган
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз