Ижтимоий тармоқда “Янглишув сабаб менга жарима хабарномаси юборилибди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 9 июль куни фуқаро Х.Бекжоновга тегишли бўлган “Тико” русумли, 01 Z 538 FA давлат рақам белгили транспорт воситаси Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида, юқори чекланган тезлик 70 км/соат бўлишига қарамасдан 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланганлиги махсус тезликни ўлчовчи мослама ёрдамида аниқланган.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан автомобилнинг давлат рақам белгисини аниқлашда хатоликка йўл қўйилган ва “Матиз” русумли, 01 Z 538 ЕA давлат рақам белгили транспорт воситаси эгаси фуқаро Р.Салиховнинг яшаш манзилига жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган.
Ушбу хатолик зудлик билан бартараф этилган. Қоидабузарлик юзасидан "Матиз" русумли автомобиль эгасига чиқарилган қарор бекор қилиниб, “Тико” русумли, 01 Z 538 FA давлат рақам белгили транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати