Ижтимоий тармоқда "ЙҲХБ жарима маълумотлар базаси киберҳужумга учрадими?" сарлавҳаси остида аудиоёзув тарқалди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълум қиладики маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд. (аудиоёзув)
Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз.