Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 12 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.Пўлатов, З Ғаниев ва Ш.Муродовлар Жиззах шаҳар, И.Каримов шоҳ кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида ЙПХ инспектори Ш.Муродов томонидан "Ваз-2108" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган.
ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.Муродов ҳайдовчи билан мулоқат жараёнида носамимий муносабатда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати