Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими фуқарога куч ишлатди ва жарима тузиб автомобилини жарима майдонига жойлаштирди" изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Шукуров Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 196-километрида хизмат олиб бораётган вақтда "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтаб, ходимга хизмати юзасидан ўз эътирозларини билдирган. Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими фуқародан хизматига ҳалақит бермаслигини, қўл телефонидан фойдаланиб автомобиль қатнов қисмига чиқмаслигини сўраган.

Мазкур фуқарога нисбатан ЙПХ ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси тартибида баённома тузилиб, бошқарувидаги автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.