Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими фуқарони сўкиб ҳақорат қилди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими фуқарони сўкиб ҳақорат қилди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди

Ҳолат 2020 йилнинг 4 июль куни Жиззах вилоятида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Муродовга нисбатан “Лавозим маошининг 50% миқдорида жарима” жазоси эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати