Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчи билан мулоқот вақтида белгиланган қарор ва буйруқ талабларини бузган ходимга "Ҳайфсан" эълон қилинган

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқда “ЙПХ ходими хайдовчининг шахсий автомобилига ўтириб олиб, хайдовчига тегишли бўлган барча мосламаларига тегажонлик қилди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат 19 март куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида содир бўлган.

Белгиланган тақсимот асосида хизматга жалб этилган ЙПХ катта инспектори Ж.Олимов ҳайдовчи Н.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини белгиланган тартибда тўхтатган. Ҳайдовчига нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида кўрсатилган талабларни бузганлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан тўғри маъмурий баённома расмийлаштирган бўлсада, ўзаро мулоқот жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ва ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори Ж.Олимовга “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати