Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими йўлнинг ўртасида ҳайдовчини тўхтатиб олган" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими йўлнинг ўртасида ҳайдовчини тўхтатиб олган" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
2021 йил 19 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Э.Жабборов Шовот туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси яқинида хизмат олиб бораётган вақтда йўлнинг қатнов қисмида "Кобальт" русумли автомобиль тўхтаб қолганлигини кўрган ва ҳайдовчининг олдига борган. Ҳайдовчи автомобилида носозлик борлигини айтиб тез фурсатда юргизишини маълум қилган. Тахминан 1 дақиқа вақт ичида ҳайдовчи автомобилни юргизиб йўлида давом этган.
Мазкур ҳолат атрофдаги номаълум фуқаро томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда асл ҳолатга мос бўлмаган изоҳ билан тарқалмоқда.
Тармоқларда ўз обуначиларига эга бўлган айрим саҳифа эгаларидан ҳар қандай ҳолатни пухта ва сифатли ўрганмасдан турли изоҳлар билан тарқатмасликларини сўраймиз.