Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада Тошкент вилояти ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 01 240 VSG давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги ҳолати акс этган.
Ҳолат ўрганилди ва "Ласетти" русумли, 01 240 VSG давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим А.А.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати