Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида низо чиқди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида низо чиқди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
2021 йил 18 май куни соат 11:50 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Хасанов Қамаши тумани, Ифтихор кўчасида жойлашган "Файз деҳқон бозори" рўпарасида ўрнатилган 3.27 "Тўхташ тақиқланган" йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турган "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчисига қоидабузарлик содир этиб тўхтаганлигини тушунтирган ва тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.
Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини тақдим қилгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу ҳайдовчига тегишли ёки йўқлигини билиш мақсадида ҳайдовчидан кўзойнаги ҳамда бош кийимини ечишини сўраган. Ҳайдовчи ўз эътирозларини билдирган ва қоғоз шаклидаги баённома расмийлаштирилишини сўраган. Ҳайдовчининг талабига кўра қоғоз шаклидаги баённома расмийлаштирилган.
Ҳайдовчи мазкур ҳолатдан норози бўлиб, туман прокуратурасига шикоят қилган. Ҳозирда Қамаши туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.