Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ва ҳайдовчи зиддияти" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ ходими И.Дадаев томонидан "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузганлиги сабаб тўхтатилган. Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини тақдим қилмаганлиги ва планшет орқали онлайн тарздаги текширув натижасида ушбу автомобиль билан боғлиқ ўз муддатида бартараф қилинмаган 4 та қарздорлик ҳолати (ҳайдовчи бир йил мобайнида 19 маротаба қоидабузарлик содир этган) мавжудлиги сабаб автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган. Ўзаро мулоқот вақтида ходим ҳайдовчига қарздорлиги юзасидан тўғри тушунтириш берган бўлсада, ҳайдовчи носамимий муносабатда бўлишда давом этган. Ходим оғир, вазмин бўлмасдан муомала маданиятидан четга чиққанлиги видеода акс этган.

Мазкур ҳолат ЙПХ ходими И.Дадаев иштирокида ЙҲХ бошқармаси ходимлари орасида муҳокама этилиб, И.Дадаев келгусида йўл ҳаракати қатнашчилари билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда, оғир ва вазминлик билан мулоқотда бўлиши юзасидан огоҳлантирилди.