Ижтимоий тармоқда “Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибдику” сарлавҳаси остида тарқалган фото лавҳа юзасидан маълумот
Ҳолат, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ушбу автоулов аниқланди.
Ушбу ходиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган бўлиб, хайдовчи салонидаги йўловчини ҳавфсизлигини таминламаганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11 бандида (ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига ишонч ҳосил қилиши ва йўловчиларни ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги тўғрисида огоҳлантиришга мажбурлиги) кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлиги учун ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128(5) моддасига асосан (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши) маъмурий баённома расмилаштирилди.
Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирувлар жараёнида ҳайдовчи транспорт воситасидан тана қисмини чиқариб олган фуқорони танимаслигини айтиб ўтган.
Ҳозирда ушбу мамурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқорони аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.