Ижтимоий тармоқда "Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетишига озгина қолди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 13:45ларда, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Искандаров Нукус шаҳар деҳқон бозори яқинида хизмат олиб бораётган вақтда "Ласетти" русумли автомобилни тўхтатган ва текширув давомида ён ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлигини аниқлаган. Ҳайдовчига қоидабузарлигини тушунтириб транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштиришини айтган вақтида ҳайдовчи ходимга бўйсунмасдан автомобилни бошқариб, воқеа жойидан кетиб қолган.
ЙПХ ходими ҳолат юзасидан ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, қонуний талабини бажармасдан кетиб қолган ҳайдовчига тегишли чора кўрилишини сўраган.
Ходимнинг билдиргиси асосида ҳолат ўрганилиб, кетиб қолган ҳайдовчи аниқланган ва белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.