Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Махсус эвакуатор устида турган Матиз радарга тушди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Махсус эвакуатор устида турган Матиз радарга тушди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат 2020 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида содир бўлган.  

2020 йил 9 апрель куни Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбири давомида «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, вилоят марказида ҳаракатланиб юрганлиги сабабли, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштиришга жўнатилган.

«Мерседес-Бенц Спринт» русумли 20 Е298DA давлат белгили махсус эвакуатор "Матиз" русумли автомобилни жарима майдончасига олиб кетаётиб, Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланган вақтда тезликни ўлчовчи мослама, яъни «радар»га тушган.

«Радар» тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда ушбу махсус эвакуатор автомашинаси устига ортилган «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашинани ҳам суратга олиб марказлашган базага жўнатган.

Қарор ижро этишлик учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига келиб тушгандан сўнг эса уни асослигини ва бошқа реквизитлари тўғрилигини тасдиқлаш вақтида фақатгина «Мерседес-Бенц Спринт» русумли 20 Е 298 DA давлат белгили махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиб, мулкдорнинг яшаш манзилига почта орқали жўнатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати