Ижтимоий тармоқда “Мақсуд Музаффаровдан супер охота... Ноқонуний радар йиғиштирилди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 10 июль куни ижтимоий тармоқда “Мақсуд Музаффаровдан супер охота... Ноқонуний радар йиғиштирилди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан ўрганиб чиқилганда, жорий йилнинг 5 июль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори Ш.Эшимов белгиланган тақсимот асосида йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, тезликни меъёридан оширган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида “Auto Con” русумли онлайн режимда ишловчи фоторадар билан вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларга хизматга жалб қилинганлиги маълум бўлди.
Шу куни соат 11:30 ларда, Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтувчи М 39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 1182-километрида ўзига хизмат юзасидан бириктирилган “Auto Con” русумли фоторадар махсус мосламасини ўрнатиб хизмат олиб бораётган вақтида, унинг олдига ўзини Мақсуд Музаффаров деб таништирган фуқаро келган ва тезлик ўлчовчи махсус мосламани 5.43. – “RADAR” йўл белгиси бўлмаган ҳудудда ўрнатганлигига эътироз билдирган ва белгиланган қарор талаблар асосида иш олиб боришини сўраган.
Шунингдек, ЙПХ инспектори Ш.Эшимов фуқаро М.Музаффаров билан мулоқотга киришган вақтида унинг бодикамераси бўлмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати