Ижтимоий тармоқда “Матиз қоидабузарлик содир этди. Жарима Спаркка юборилди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 3 октябрь куни ижтимоий тармоқда “Матиз қоидабузарлик содир этди. Жарима Спаркка юборилди” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.
Ушбу хабар ўрганилганда, жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 07:58 да “Матиз” русумли, 40 Q 844 OA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳар, “Сагбон кўчаси” йўналишида чизилган йўл чизиғи талабига риоя этмаганлиги аниқланган.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан фуқаро З.Д.га тегишли бўлган “Спарк” русумли, 40 Q 844 QA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчисига чора кўришлик учун фуқаро З.Д.нинг яшаш манзилига жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган.
Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан фуқаро З.Д.га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилинган.