Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Наманганда ЙПХ ходими ва фўқаро ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани ҳудудида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Б.Муродов томонидан "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчи бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги боис ЙПХ ходими томонидан электрон шаклдаги баённома тузилганлиги, ҳайдовчининг эътирозлари мавжудлиги видеода акс этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида расмийлаштирилган маъмурий баённомага ҳуқуқий баҳо берилади.