Ижтимоий тармоқда “Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ МРОдаги аҳвол” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ МРОдаги аҳвол. Давлат хизматларидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш аппарати эса бузилган...” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.
Хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, карантин вақтида ҳудудий ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБлар фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги, автомактабларда эса онлайн тарзда дарслар давом этганлиги, шу муносабат билан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширувчи номзодлар сони ҳар доимгидан кўра етарлича кўпайгани маълум бўлди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини чиқариш мосламаси соз ҳолда.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ёки алмаштириш учун келган фуқаролар масъул ходимлар томонидан доимий равишда огоҳлантирилишига қарамасдан белгиланган карантин қоидаларини четлаб ўтиш, масофани сақламаслик ҳолатлари кузатилмоқда.
Барча ҳудудий ДЙҲХХларда ходимлар ва фуқаролар учун антисептик маҳсулотлар таъминланган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ёки алмаштириш учун ҳудудий ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБларга ташриф буюрувчи фуқаролардан белгиланган карантин қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.