Ижтимоий тармоқда “Негатив 105: ДАН ходимлари болаларни тунда кўчага ташлаб кетишди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан
Жорий йилнинг 11 август куни ижтимоий тармоқда “Негатив 105: ДАН ходимлари болаларни тунда кўчага ташлаб кетишди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Ушбу видео лавҳада тасвирланган ҳолат жорий йилнинг 7 август куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида ЙПХ ходимлари ва “Эпика” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси С.М.лар иштирокида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилиб, вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати