Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қоидабузар ҳайдовчи" изоҳи билан тарқалган хабар ўрганилди

Ижтимоий тармоқда "Ласетти" русумли, 01W210GB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси рухсат этилмаган бўлсада, транспорт воситасига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатганлиги айтилган хабар ҳамда фотосурат тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва "Ласетти" русумли, 01W210GB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.