Ижтимоий тармоқда “Қоидабузар ДАН ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Қоидабузар ДАН ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ғ.Исабоев белгиланган дислокация асосида Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз-Афросиёб кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтида номаълум фуқаро келиб, ЙПХ инспекторига 3.28. “Тўхтаб туриш тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасида унинг шахсий транспорт воситаси 10 дақиқадан ортиқ вақт тўхтаб турганлигини айтган ва эътироз билдирган.
Ушбу фуқаро ходим билан ўзаро мулоқотни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқда тарқатган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати