Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қоидабузарлик юзасидан тегишли қарор чиқди. Лекин автомобилни жарима майдонидан олиб чиқишга рухсат йўқми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 18 апрель куни ижтимоий тармоқда "Қоидабузарлик юзасидан тегишли қарор чиқди. Лекин автомобилни жарима майдонидан олиб чиқишга рухсат йўқми?" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ҳолат ўрганилганда, 2021 йил 7 апрель куни йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси (транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) 7.4-банди (барча турдаги транспорт воситалари олд, ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлса, автомобиль томидаги люк ойнаси, шунингдек, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг ойналари бундан мустасно)да белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги боис "LADA XRAY" русумли, 01 365 RGA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси З.Ў.га нисбатан маъмурий баённома тузилиб автомобиль Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси, биринчи хатбошиси, "а" кичик бандига асосан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Транспорт воситаси орқа ён ойналари ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам ҳолати, яъни ушлаб туриш сабаби бартараф этилмаганлиги боис юқоридаги тартиб асосида жарима майдонида сақланаётганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати