Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қоидани буздим. Менга жарима ёзинг командир" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Мазкур видеолавҳа ИИВ ЙҲХББ раҳбарияти томонидан барча масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, шахсий таркиб ходимларининг билим-савиясини ошириш ҳамда хизмат жанговар тайёргарлигини кучайтириш мақсадида, дастур асосида қўшимча ўқув машғулотлари ўтилиши бўйича қарор қабул қилинди. Видеолавҳада акс этган ҳолат батафсил ўрганилиб, келгусида бу каби хатоликларга йўл қўймаслик борасида кўрсатмалар берилди.

‼️Шунингдек, видеолавҳа юзасидан ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.