Ижтимоий тармоқда "Пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видео лавҳа тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида режали ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати