Ижтимоий тармоқда "Саводсиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "Саводсиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудида содир бўлган. Видео лавҳада ҳайдовчи чапга бурилишни тақиқловчи 3.18.2. ёки ўнгга бурилишни буюрувчи 4.1.2. йўл белгилари ўрнатилмаганлиги боис чапга бурилиб ҳаракатланганлигини ва ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб унга нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилганлигини изоҳ қилиб келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб суриштирув олиб борилишини, ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомага ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз.