Ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 27 апрель куни ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат 2021 йил 26 апрель куни Андижон вилоятида содир бўлган.
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:30ларда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Х.Анваров Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Гумбаз" жоъме масжиди атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходимининг бодикамера мосламаси бўлмаганлиги ва ходимнинг муомала маданиятига эътироз билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.