Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Секция ёниқ, яъни "Яшил" чироқда светофордан ўтгандим. Лекин тақиқловчи "қизил" чироқда ҳаракатланган деб 446 000 сўм жарима келди” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Секция ёниқ, яъни "Яшил" чироқда светофордан ўтгандим. Лекин тақиқловчи "қизил" чироқда ҳаракатланган деб 446 000 сўм жарима келди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқатилди.

Видео лавҳа Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 14:29да Андижон вилояти, Андижон шаҳар “Ўзбекистон R1” (Бизнес Центр) чорраҳасида  “MOGO LEND MCHJ”га тегишли бўлган “Матиз” русумли  60 632 JBA давлат рақам белгили транспорт воситасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1284-моддаси 2-қисмида назарда тутилган “светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаганлик” ҳолати бўйича қоидабузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламаси орқали аниқланган бўлиб, ўрганиш давомида техник хатолик сабабли мазкур қарор нотўғри қабул қилинганлиги ойдинлашиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилинганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати