Ижтимоий тармоқда “Сирдарёда ҳайдовчи ва ГАИ ходими ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди бунга кўра ГАИ ходими ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган, сабаби эса номaълум” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Б.Бобожонов 2020 йил 7 октябрь куни соат 15:40 ларда Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 90 километрида хизмат олиб бораётган вақтида товуш кучайтиргич (сирена) мосламасини ёқиб келганликда гумонланиб Ласетти русумли транспорт воситасини тўхтатади. Шу пайт ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, ҳолатга ҳайдовчининг яқинлари ҳам аралашади ва шахсий уяли алоқа воситаси ёрдамида тасвирга олишади. Видеода сафдор Б.Бобожонов йигитларнинг ўзини тасвирга олишига қаршилик қилиб, уяли телефонларини олиб қўйганлиги акс этган.
Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати