Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Сиз мободо ТикТокчи эмасмисиз?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов тушлик вақтида "Ласетти" русумли, 60 531 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилни ювдириб олиш учун ЙҲХГ биноси яқинида жойлашган автомобиллар ювиш шахобчасига олиб кирган. Автомашиналарни ювиш билан шуғулланувчи 2002 йилда туғилган фуқаро Н.А. хизмат автомобилини шахобча ҳудудида бошқариб юрганлиги ҳолати тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Ҳолат ўрганилиб, ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов ва фуқаро Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида баённома тузилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз!