Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Сомон ортилган “Зил” ағдарилиб кетди. Бошқарувда ЙПХ ходими бўлгани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 26 январь куни белгиланган тақсимот асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ж.Нормуродов Шўрчи тумани ҳудудига хизматга жалб этилган.
Хизмати давомида, соат 08:30ларда туман ҳудудида жойлашган “Чавандоз” савдо мажмуаси яқинида, “Шўрчи-Денов” йўналишида юк ташиш қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келган “Газ-53” русумли юк автомобилини тўхтатган.
Содир этган қоидабузарлигини тушунтириб, ҳужжатларини тақдим этишини сўраган вақтида, ҳайдовчи ЙПХ ходимига меъёрий ҳужжатларини тақдим этмаган.
ЙПХ ходими белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига бошқариб олиб кетаётган вақтда, Шўрчи тумани, А.Темур ва Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳада “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашмаслик учун рулни ўнг томонга буриб юборганлиги сабабли юк автомобили ағдарилган. Ағдарилиш вақтида "Нексия" русумли автомобилнинг олд қисмига шикаст етган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати