Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 25 январь куни ижтимоий тармоқда "Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Mercedes-Benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтаганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур "Mercedes-Benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим Ш.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати