Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқда 01102EFA (24.08.2022 йил ҳамда 24.09.2022 йилдаги қарздорлик ҳолатлари) ҳамда 01075PHA (18.10.2022 йилдаги қарздорлик ҳолати) давлат рақам белгилари билан боғлиқ қарздорлик ҳолатлари бўйича жамоатчилик вакили томонидан эътироз билдирилган хабар эълон қилинди.

Хабар юзасидан олиб борилган суриштирув давомида:

"OOO GRAND PHARM TRADE" МЧЖга тегишли бўлган "Labo" русумли 01102EFA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси томонидан 2022 йил 24 август куни бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги ҳамда 2022 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида 70 км/с тезлик чегараланган ҳудудда 78 км/с (78-5=73 км/с) тезликда ҳаракатланганлиги бўйича белгиланган жарималар, шунингдек, "UNG PETRO" МЧЖга тегишли бўлган "Traverse" русумли 01075PHA далат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси томонидан 2022 йил 6 октябрь Жиззах вилояти, Пахтакор туманида 70 км/с тезлик чегараланган ҳудудда 79 км/с (79-5=74 км/с) тезликда ҳаракатланганлиги бўйича белгиланган жарима Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17 прим бир моддаси иккинчи қисми тартибида қоидабузарликни содир этган фуқародан ундириш чораси кўрилди.

Мазкур ҳолатлар юзага келишида ўз хизмат вазифасига эътиборсизлик билан ёндашган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.