Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухорода ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 11:30 ларда, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Т.Раззоқов Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида пиёдага йўл бермаганлиги ва бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги боис "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Қоидабузарлигини тушунтирганда ҳайдовчи пиёдага йўл берганлигини, бошқа пиёдалар йўлнинг нариги томонида бўлганлигини таъкидлаган. ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирган. Шунингдек, транспорт воситасига ўрнатилган товуш чиқариш мосламасининг турига ходим томонидан эътироз билдирилган.
Ҳолат ҳайдовчи бошқарувидаги видеорегистратор мосламасига қайд этилиб, ижтимоий тармоқда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.