Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Дамас” ва “Спарк” иштирокидаги ЙТҲ юзасидан

Жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси “Йўл ҳаракати қоидалари”ни қўпол равишда бузган ҳолда, бошқа автомашиналар ҳаракатига ҳалақит бериб, бошқарув вақтида турли хатти-ҳаракатлар содир қилган ва натижада бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган “Спарк” русумли транспорт воситаси орқасига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Видео лавҳада тасвирланган “Дамас” русумли 50 W 088 HA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчи Р.А. бўлганлиги аниқланди. Ҳайдовчи Р.А.нинг маълум қилишича ушбу ҳолат 2017 йилда содир бўлган. Шунингдек, унга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилганлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи Р.А. ушбу ҳолатдан пушаймон эканлигини видео тасвирда ҳам кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати