Ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратга муносабат
2020 йил 17 май куни Телеграм ижтимоий тармоғининг бир қанча саҳифаларида “Дан ходимлари ва ИИБ формасида юрувчиларни чиндан яхши кўраман, аммо Биз ҳам қоидани бузишига йўл қўймаймиз, ҳамма қонун олдида тенг, Конституциямиз эсдан чиқмаслиги керак! Ушбу холатга Дан Ходимларидан Расмий мунособат беришини кутиб қоламиз! (16май 2020йил, соат 11:51, Термиз мангузар-пост чоррахаси)” сарлавҳаси остидаги мақола тарқатилди.
Мақола ва фотосурат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва сабабсиз қоида бузилиши юзасидан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Шунингдек, “Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ сиз азиз фуқароларимизни жамоатчилик назоратида фаоллигингиз, ён-атрофда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга, жумладан ҳуқуқбузарликларга бефарқ эмаслигингиз орқали жамиятимизда қонун устиворлигини янада мустаҳкамлашда фаол кўмакчи бўлиб келаётганингиз учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Ўйлаймизки бу сай-ҳаракатларингизни ИИО ҳодимлари билан елкама-елка туриб кенг жамотчиликка ҳам тарғиб этасизлар. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳаракатдаги фаолиятларингда барча фуқароларни мамлакатимиздаги мавжуд қонун-қоидаларга қатъий амал қилишларига чорлайсизлар” дея вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари муносабат билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати