Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пластик кўринишдаги гувоҳномалар 2017 йил 1 октябрдан жорий этилган.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалардан шу даврдан (2017 йил 1 октябрдан) 2021 йил март ойи қадар бир ойда республика бўйича сарфланиши 80 минг тагача бўлиб, ҳозирги кунда фуқароларнинг автомототранспорт воситасини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш бўйича мурожаатлар сони ортганлиги боис, бир ойда гувоҳномаларни берилиши 140 мингтагача ортди. Бу эса ўз навбатида заҳирада сақланаётган гувоҳномаларни сарфланишига олиб келди ва гувоҳномаларни ўз вақтида етказиб берилишида камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли автомототранспорт воситаси эгаларига вақтинчалик талонлар тарқатилди.
Мазкур камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан гувоҳномалар учун буюртмалар сони кўпайтирилиб, ҳозирда олиб келинган гувоҳномаларни ҳудудларга тарқатилиш жараёни амалга оширилмоқда.
Юқоридаги ҳолат бўйича автомототранспорт воситалари эгаларидан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.