Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Расмда (5.09.2021й.) Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч МФЙ ҳудудидан ўтувчи М 34 автомобил йўлида меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган юк автотранспорти" изоҳи келтирилган хабар тарқалди ва кенг жамоатчилик этирозларига сабаб бўлди.
Мазкур хабар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидаларнинг 162-бандида белгиланган талабни бузганлиги боис, ҳайдовчи А.П.га нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан юк ташиш қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.