Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 9 июнь куни ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа тарқалди.
Ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Ташжоджаев соат 16:00ларда Яккасарой тумани, КХАЙ кўчасида "Каптива" русумли автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчига ўзини таништириб, ҳаракат давомида телефондан фойдаланиб қоидабузарлик содир этганлигини тушунтирган. Ҳайдовчи эътирозлари борлигини айтиб қоғоз шаклидаги баённома расмийлаштирилишини сўраган. ЙПХ ходими тегишли чора кўрмасдан ҳайдовчининг кетишига рухсат берган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан хизмат гувоҳномасини кўрсатишини сўраган вақтида ходим хизмат гувоҳномасини кўрсатмаганлиги видео лавҳада акс этган.
Ҳолат автомобилда ўрнатилган видеорегистратор мосламасида қайд этилиб, ижтимоий тармоқда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.