Ижтимоий тармоқда тарқалган видео бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқда "Комментарияда сўкадиган ГАИ ходимини топдик" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширув давомида видеода акс этган барча ҳолатларга ҳамда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.
Текширув якунига кўра қўшимча ахборот берилади.