Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди
Ижтимоий тармоқда "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар армияга кетмадими? Бу нима аҳвол. Битта машинага иккита номер. Ким билсин нияти қандай буларни" изоҳи келтирилган видео тарқалди. Видеода "Lacetti" русумли, 60X010RA давлат рақам белгили автомобилнинг орқа томонида ўрнатилган белгининг устида бошқа белги ва рақамли давлат рақам белгиси номаълум фуқаро томонидан ечиб олинаётганлиги акс этган.
Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, мазкур автомобилнинг ён олд ва орқа ойналари тусини қорайтириш учун рухсатнома мавжудлиги, лекин, олд ён ойнасининг ёруғлик ўтказувчанлиги белгиланган меъёрдан камлиги (20%) маълум бўлди ва ҳайдовчи Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 2-қисми тартибида (2021 йил июль ойида ушбу қоидабузарлик бўйича чора кўрилган) баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. Видеода акс этган ҳолат — бир автомобилга икки хил давлат рақам белгиси ўрнатилганлиги бўйича қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.