Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда транспорт воситаларига ўрнатиладиган газ баллонларга оид янги қарор ишлаб чиқилганлигини ва унга кўра, F1 серияли газ баллонлар яроқсиз деб топилганлиги ҳақида видео тарқалди.
Ушбу тарқалган видео хабар нотўғри маълумот эканлигини, газ баллонларга оид хеч қандай янги қарор ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, 2022 йил 22, 23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “HAVAS FOOD” МЧЖга тегишли ”Самарқанд автомобиль” заводида сиқилган табиий газ ускуналари билан ишлаб чиқарилган “ISUZU NPR 82L KL5VAY” русумли юк автомобилларидаги газ баллонларида портлаш содир бўлганлиги сабабли фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу завод томонидан ишлаб чиқарилган барча “ISUZU NPR 82L KL5VAY” русумли юк автомобилларига ўрнатилган газ баллонларини навбатдан ташқари синовдан ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.
Жамоатчилик вакилларидан ва ижтимоий тармоқ фаолларидан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраймиз.